Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 майдаги фармони билан Шерзод Кудбиевни Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм-канали маълумот тарқатди.
Аввалроқ парламент депутатлари Ш. Кудбиевни ДСҚ раҳбари лавозимига тасдиқлагандилар.
Янги лавозимга тайинланган мулозимга “Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси” махсус унвони берилган.
Солиқ қўмитасига ишга ўтгунига қадар Шерзод Кудбиев президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси (2019 йил, август – 2020 йил, май) лавозимида фаолият юритган.
Ундан аввал Ш.Кудбиев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини (2018 йил, апрель – 2019 йил, август) бошқарган.