Шу йилнинг 20 май куни Оренбург-Бишкек йўналиши бўйича чартер рейси уюштирилади. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур учоққа аввало ҳомиладор аёллар, кексалар, ёш болали ота-оналар ва Россия касалхоналарида муолажадан ўтганлар чиқарилиши айтилмоқда.
Қирғизистонга келганларидан кейин барча фуқаролар тегишли тиббий процедуралардан ўтиш учун обсервацияга жойлаштирилади.
7 май куни Россиянинг Оренбург вилояти Соль-Илецк шаҳридан 541 нафар қирғизистонлик етиб келди. Улар узоқ вақт Россия-Қозоғистон чегараси яқинида қолиб кетгандилар. Бишкекка келганларидан кейин улар орасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 101 та ҳолат аниқланди. Улар касалхонада даволанмоқдалар, қолганлари эса обсервацияда тутиб турилибди.
Россиядан қайтмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси ҳам Қирғизистонга қайта олгани йўқ. Оренбургда яна юзлаб қирғизистонлик қолган ва улар бир неча кун дала яшашган. Шундан сўнг вилоят ФВВ муҳожирларга чодир ва кроватлар етказиб берган. Ҳозирги кунда Оренбург-Самара йўли ёқасидаги чодир шаҳарчасида қарийб 500 чоғли одам яшамоқда.