Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгаши жорий йилда Рамазон ҳайити намози ўқилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилди.
Аввалроқ айрим диндорлар ҳайит намозини онлайн ўқишни таклиф қилган эдилар. Бироқ уламолар кенгаши ҳайит намозининг онлайн ўқилиши Ханафий маҳзабига тўғри келмайди, деб ҳисоблаган.
Тожикистон Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси Рамазон ҳайити намозининг бекор қилиниши коронавирус билан боғлиқ эканини билдирди. Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 29 апрелдан 18 майгача мамлакатда камида 1524 одамда коронавирус аниқланган. Беморлардан 39 нафари вафот этган.
Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгаши 18 апрелда коронавирус муносабати билан масжидларда жамоа бўлиб намоз ўқишни ва диний маросимларни ўтказишни тақиқлаган эди.