Михаил Мишустин Россия бош вазири вазифасини бажаришга қайтди. Россия президенти Владимир Путиннинг бунга оид фармони Кремль сайтида ёйинланди.
Мишустин коронавирус инфекцияси юқтириб олгани маълум бўлганидан кейин 30 апрелдан бери хасталик таътилида эди. Унинг ваколатларини вақтинча бош вазир ўринбосари Александр Белоусов бажариб турганди.
Шунга қарамай, Мишустин касалхонадан туриб бир нечта мажлис ўтказди. Агар бу пайтда унинг вазифасини бошқа одам бажариб турган бўлса, мазкур мажлисларни ким сифатида ўтказгани очиқланган эмас.
Ҳукуматда Мишустиндан ташқари коронавирус инфекциясини қурилиш вазири Владимир Якушев (у ҳали ҳам хасталик таътилида), маданият вазири Ольга Любимова ҳамда фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков юқтириб олган.
COVID-19 инфекцияси юққан юқори лавозимли амалдорлар орасида Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ва Давлат думасининг бир неча депутати ҳам бор.