Қирғизистон пойтахти Бишкекда жорий йил 25 майидан жамоат транспорти қатнай бошлайди. Бу ҳақда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўнов 19 май куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Мулозимга кўра, йўловчиларнинг ҳаммаси санитария меъёрларига, ижтимоий масофага қатъий риоя қилишлари ҳамда ниқоб тақиб юришлари лозим. Душанбадан шаҳар кўчалари бўйлаб автобус ва троллейбуслар юра бошлайди. Бишкекда жамоат транспорти фаолияти жорий қилинган фавқулодда ҳолат тартиби туфайли 25 мартдан тақиқланганди.
Айни пайтда аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, пойабзал таъмирлаш ҳамда мебель йиғиш ва тузатиш, соат таъмирлаш нуқталари 21 июндан ишга тушади.
“Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича хизмат марказлари ҳам очилади”, деди Қ. Бўрўнов.
1 майдан ишлаб чиқариш корхоналари, қурилишлар, техник хизмат марказлари, улгуржи савдо нуқталари ишга тушган эди.