Москва вилоятида ҳарбий вертолёт қулади, экипаж аъзолари ҳалок бўлди

Ми-8 ҳарбий вертолёти.

Москва вилоятининг Клин шаҳри яқинида Ми-8 ҳарбий вертолёти қулади. Хабарда айтилишича, 20 майда юз берган мазкур ходисада вертолёт экипажининг барча уч аъзоси ҳалок бўлган.

“Коммерсант”нинг ёзишича, вертолёт Клин-5 ҳарбий шаҳарчасига учаётган эди. Бу ерга 20 километр қолганида экипаж вертолётда техник носозлик юзага келганини ва фавқулодда қўнишга мажбур бўлишаётгани тўғрисида маълум қилган. Вертолёт қўниш пайтида ҳалокатга учраган.

Forumavia порталининг ёзишича, вертолёт экипажи 2017-2019 йилларда ҳарбий билим юртини битирган ёш йигитлардан иборат бўлган.

Мазкур воқев юзасидан Мудофаа вазирлиги тергов олиб бормоқда.