Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда коронавирус статистикасини олиб бораётган АҚШнинг Жон Хопкинс университети маълум қилди.
АҚШ ҳалигача вирус энг кўп тарқалган мамлакат бўлиб қолмоқда. Бу ерда шу кунгача 550 мингдан кўпроқ одам коронавирус юқтирган. Иккинчи ўринда 308 мингдан кўпроқ ҳолат рўйхатга олинган Россия бормоқда. Учини ўринда Бразилия, бу ерда 291 минг бемор бор. Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар бешлигига Британия ва Испания ҳам кирган.
Жаҳонда коронавирусдан ўлганлар сони 328 минг кишидан ошди. Ўлимлар ҳолати бўйича ҳам АҚШ олдинда, бу ерда 93 мингдан кўпроқ бемор ўлди. Британияда иккинчи (35,5 мингдан кўпроқ) ва учинчи ўринда Италия (32 330 киши). Коронавирусдан энг кўп ўлимлар қайд этилган давлатлар бешлиги Франция ва Испания билан якунланади.
Сўнгги бир суткада 20 минг одамга коронавирус юққан Бразилияда 18 860 одам эпидемиядан ўлди.Ўтагн бир суткада бу мамлакатда 889 бемор вафот этди.