Президент Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш учун 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Расмий хабарда айтилишича, 8 устувор йўналиш қуйидагилардан иборат:
Биринчи – иқтисодиёт ва бюджет барқарорлигини таъминлаш;
иккинчи – камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини ошириш;
учинчи – банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш;
тўртинчи – тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш;
бешинчи – экспорт салоҳиятини ошириш ва валюта тушумларини таъминлаш;
олтинчи – саноатда рақобатбардошликни кучайтириш;
еттинчи – кичик бизнесни ривожлантириш;
саккизинчи – рақамли технологияларни барча тармоқларда кенг жорий қилиш устувор вазифалар этиб белгиланди.
Бу йил 810 мингта доимий иш ўрнини қайта тиклаш, 310 минг доимий ва 633 мингта мавсумий иш ўрни яратиш зарурлиги таъкидланди.