Москвада Ғалаба парадини президент Владимир Путин билан биргаликда томоша қилишга таклиф этилган Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари карантинга олинди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, президентга коронавирус юқишининг олдини олиш мақсадида карантинга олинган фахрийлар “ажойиб шароитларга эга бўлган дам олиш уйлари”га жойлаштирилган.
“Парад пайтида улар бир-бирлари билан мулоқотда бўладилар. Шунинг учун гап бу ерда, биринчи навбатда, уларнинг саломатлиги ҳақида кетаяпти”, -деди Песков.
Коронавирус пандемияси муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 9 май куни Москвада ўтказилиши режалаштирилган Ғалаба паради 24 июнга қолдирилган эди.