Қанотлари синган МИБ, жозибаси кучли Тошкент ва 100 000 долларли 1 га ер ҳақида

100 минг долларли 1 гектар ер тўғрисида “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастурида хабар берилди.

Мана ўша хабар:

Тошкент вилоятидаги туманлардан бирининг ҳоким ўринбосари 17 июнь куни пора билан қўлга олинди.

Бу ҳақдаги хабарда билдирилишича, ҳоким ўринбосари 10 гектар бўш ер майдонини тадбиркорга 60 минг долларга сотмоқчи бўлган. Ҳоким ўринбосари тадбиркордан 25 минг долларни олаётган вақтда қўлга тушган. Мазкур амалиёт ДХХ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Хабарда таъкидланишича, аввалроқ ҳоким ўринбосари билан жиноий алоқада бўлган шахс ҳам 1 гектар унумдор ер майдонини 100 минг долларга сотаётганда қўлга тушган.

Хабарда ҳоким ўринбосарининг кимлиги, қайси тумандан экани тўғрисида маълумотлар берилмади.

“Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”,-дейилади хабарда.

10 гектар ер 60 минг долларга, айниқса, 1 гектар ер 100 минг долларга ўта қиммат эмасми? Ўзи Ўзбекистонда 1 гектар унумдор ердан бир йилда неча пуллик ҳосил олиш мумкин?

Куннинг шу бошқа саволларини таниқли тадбиркор Рустам Усмоновга бердик.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қанотлари синган МИБ, жозибаси кучли Тошкент ва 100 000 долларли 1 га ер ҳақида