Путин: СССРнинг собиқ республиклари Россия ерларини ўзлаштириб олган

Россия президенти ўз сўзида муайян бир давлат номини тилга олмади.

Россия президенти Владимир Путин "Россия 1" телеканалида 21 июнда ўтган навбатдаги "Москва. Путин. Кремль" кўрсатувида собиқ Совет республикларини Россия ерларини ўзлаштириб олганликда айблади.

Путинга кўра, Совет Иттифоқи тузилаётган пайда унинг таркибига қўшилган республиклар “Россияга тегишли катта ерларни” ва “анъанавий тарзда Россия ҳудуди ҳисобланган жойларни олган”.

Путиннинг таъкидлашича, шундан келиб чиққан ҳолда Совет Иттифоқи парчалангач, уни тарк этган республикалар “нима билан келган бўлса, ўша нарса билан чиқиши” ва “рус ҳалқидан олинган ҳадяни қайтариши лозим” эди.

Россия президенти ўз сўзида муайян бир давлат номини тилга олмади. Шу билан бир қаторда, Путин Қримнинг 2014 йилда Россияга қўшиб олинишини “яриморол аҳолисининг демократик танлови” сифатида баҳолади.

“Қрим ҳар доим бизники бўлган, ҳатто юридик нуқтаи назардан ҳам”, -деди Путин.