Ўтган йили судларда ҳокимларнинг қарорлари билан боғлиқ уч мингга яқин иш кўриб чиқилди ва ҳокимлар чиқарган қарорларнинг 42 фоизи ноқонуний деб топилди.
Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева Олий Мажлис йиғилишида маълум қилди.
“Судлар томонидан кўрилган уч минг ишдан деярли ярмида, яъни 1255 ҳолатда ҳокимларнинг қарорлари ноқонуний деб топилган. Ҳокимиятнинг турли структураларида ишловчи масъул ходимлар ноқонуний қарорларни ёзиб, имзолаш учун ҳокимларга тақдим этган... Афсуски, бунинг оқибатида аҳоли азоб чекмоқда, кўп вақт, асаб ва маблағ сарфламоқда”, - деди Норбоева.
Сенат раиси масъул ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, раҳбарлар орасида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришни тавсия қилди.