Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6901 кишига етгани ҳақида хабар берди. Бу 23 июнь соат 23:00даги кўрсаткичдан 239 нафарга кўпдир.
Мазкур кўрсаткич Ўзбекистонда шу кунгача бир кунда коронавирус аниқланиши бўйича рекорд натижадир. Бунгача 7 июнда 237 кишида вирус аниқланган эди.
“Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), яна 14 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган”, - дейилади хабарда.
Сўнгги бир кун ичида 125 киши коронавирусдан соғайди ва касалликдан тузалганлар сони 4685 нафарга етди.
Ҳозирда касалхоналарда 2197 нафар бемор даволанмоқда. Беморлардан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.