Британиянинг Москвадаги элчихонаси 27 июнь куни ўз биноси томида гейларнинг камалакранг байроғини кўтарди. Бу ҳақда элчихона расмий сайтида маълум қилинди.
Британия, АҚШ, Янги Зеландия, Канада ва Австралиянинг Москвадаги элчилари қўшма баёнот қабул қилди ва унда Россия ҳукуматини инсон ҳуқуқларини, жумладан, гей, лесбиян, бисексуал, транссексуал ва интерсексуаллар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро мажбуриятларни бажаришга чақирди.
Элчилар баёнотида жорий йил июнь ойида гейларнинг “Ифтихор ойлиги” ўтаётганини таъкидлашган.
Аввалроқ АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ҳам ўз биносида гейларнинг камалакранг байроғини кўтарган эди.
Элчихона “Камалакранг байроқ куни” нишонланаётгани муносабати билан шундай қилинганини билдирган.
АҚШ элчихонаси гейларнинг камалакранг байроғи биринчи марта 1978 йилнинг 25 июнида Сан-Францискода ўтган гей парадда рассом Гилберт Бейкер томонидан кўтарилганини эслатган.