30 июнь соат 10:00 гача Ўзбекистонда 8298 киши коронавирус инфекциясига чалинди ва шу кунгача шу инфекциядан 24 киши вафот этди. Демак, Covid-19 касаллигидан ўлганлар шу касалликка чалинганларнинг тақрибан 0,25 фоизини ташкил қилади, холос.
Айни пайтда бу кўрсаткич қўшни Қозоғистонда тақрибан 0,5 фоизни, Қирғизистонда 1,0 фоизни, Россияда 1,5 фоизни, олис АҚШда эса, тақрибан 5,0 фоизни ташкил қилмоқда.
Бу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг кўрсаткичига қиёсланганда пайдо бўлган савол сарлавҳага чиқарилди ва уни ўзбекистонлик доришунос олим, кимё фанлари доктори, профессор Рустам Нуриддиновга бердик.
Қиёслаш учун маълумот: профессор Нуриддиновнинг айтишича, Ўзбекистонда бир кунда ОИТВдан 20 киши вафот этади.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди