Ўзбекистонда 21 июль куни коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан тўрт нафари вафот этди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, оламдан ўтганларнинг уч нафари Тошкент шаҳридан, яна бири Андижон шаҳридан бўлган.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли М.М. (эркак), яна пойтахтнинг шу туманида яшаган 68 ёшли М.И. (аёл), Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган 42 ёшли Ғ.И. (эркак) ва Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 51 ёшли З.С. (эркак) нинг коронавирус инфекцияси юқтириб олгани тасдиқланган.
Вафот этганларнинг барчасида ҳамроҳ касалликлар қайд этилган, улардан бири Ички ишлар вазирлиги зобити бўлган.
ССВ таъкидича, шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, улар оламдан ўтган. Шу тариқа Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига чалингани ортидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 95 нафарга етган.