Кимё фанлари доктори, профессор Рустам Нуриддинов билан навбатдаги суҳбатимиз Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига туташ Шарқ қишлоғида очилган вақтинчалик касалхонада қурилган кислород билан таъминлаш тизими шарҳидан бошланди.
Шарқликларнинг Озодликка айтишича, кислород таъминоти қурилмасини шу пайтгача бундай қурилмаларни касалхоналарга ўрнатиш билан шуғулланиб келган махсус усталар ўрнатган. Қурилмадан беморларга кислород узатилишини тиббиёт ходимлари назорат қилади. Бу ҳолат шарқликлар эълон қилган видеода ҳам акс этган.
Бироқ шунга қарамай, профессор Рустам Нуриддинов шарқликлар ясаган қурилманинг хавфсиз эканлигига шубҳа билдирди.
Суҳбатнинг иккинчи қисми кислород концентраторларидан фойдаланиш масалаларига бағишланди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди