"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати 26 июль куни Тошкент—Истанбул—Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс амалга оширилишини маълум қилди.
Ширкат Тошкент—Истанбул йўналиши учун авиачипталарни авиакомпания филиалининг марказий сотув офисидан олишни, Истанбул—Тошкент йўналишига чипта харид қилиш учун эса Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллигига мурожаат қилишни тавсия этмоқда.
Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида ширкат авиачипталар қўлга киритиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат қилмасликни сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 20 июлдан 2 августгача амалга ошириладиган навбатдаги чартер рейсларнинг жадвали тасдиқланган.