Коронавирус қурбонлари сони 120 нафардан ошди

Ўзбекистонда 27 июль куни коронавирус инфекциясига чалинган яна 5 нафар бемор вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, оламдан ўтганларнинг ҳаммаси пойтахт Тошкентдан бўлган.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 65 ёшли Ш.Г. (эркак), Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли Х.Х. (аёл), яна Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли Б.Т. (эркак), Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли З.Х. (ҳомиладор аёл) ва яна шу туманда яшаган 64 ёшли А.А. (аёл) нинг коронавирус инфекцияси юқтириб олгани тасдиқланган. Улардан тўрт нафарида ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.

ССВ қайдича, шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, улар оламдан ўтган. Шу тариқа Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига чалингани ортидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 121 нафарга етган.