Тошкентда 3 ойлик фарзандини 5 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон пойтахти Тошкентда 3 ойлик боласини сотишга уринган аёл ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот маркази маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, ИИББга мурожаат қилган бир аёл Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 21 ёшли Н. Ф. ўзининг 3 ойлик фарзандини 5 минг AҚШ долларига сотаётганини маълум қилган.

Мазкур маълумот асосида ўтказилган тезкор тадбир чоғида Н.Ф. ва у билан бирга яшаган 24 ёшли A.З. чақалоқ учун пул олаётган пайтларида қўлга олинган.

ИИББ тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилганини қўшимча қилган.