Тожикистон халқаро шартномаларда кўзда тутилган муддатдан илгари Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Тожикистон ҳукуматининг мамлакат президенти сайтида ёйинланган мурожаатномасида билдирилган.
Расмийларнинг Тожикистон халқига мурожаатида электр энергияси етказиб беришдаги чекловлар қўшни мамлакатларгагина дахлдор бўлмай, мамлакат аҳолисига ҳам дахл қилишини қайд этилган. Ҳукумат тожикистонликлардан мазкур қарорга тушуниш билан муносабатда бўлишни илтимос қилган ва электр энергиясини иқтисод қилиш қиш вақтида муаммоларга дуч келмаслик учун ягона йўл эканини урғулаган.
Тожик расмийлари чеклов чораларини мамлакат дарёларидаги сув ҳажмининг 50 фоизга камайиб кетгани билан изоҳлаган ҳамда аҳолидан электр энергиясини тежаб ишлатишни сўраган.
Аввалроқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати республика бўйича вақтинчалик электр таъминотидаги узилишларга қўшни Тожикистон энерготизимидан қабул қилинаётган электр энергияси импорти ҳажмининг кескин қисқариши ҳам сабаб бўлаётгани ҳақида баёнот берган ҳамда электр таъминоти тизимига 0,8-1 фоиз миқдорда чекловлар киритилаётганини билдирган.
“Ўзбекистон МЭТ” мавжуд ҳолатни барқарорлаштириш мақсадида акциядорлик жамияти ўз ваколатлари доирасида “Туркменэнерго” ширкати билан электр энергияси импорти бўйича шартнома имзолангани, бу амалиёт 2020 йил 28 июлидан бошланишини қайд этган.