Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 2020 йил 29 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, 22585 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Чоршанба куни мамлакат бўйлаб 692 та касаллик ҳолати қайд этилган ва антирекорд янгиланган, уларнинг 96 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 596 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлар орасида аниқланган.
Айни пайтда кеча Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Тошкент, Наманган ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 672 нафар бемор соғайган. Соғайганларнинг умумий сони эса, ССВ маълумотига кўра, 12937 нафарга етган.
Қолган 9517 нафар бемордан 365 нафарининг аҳволи оғир, 172 нафарининг аҳволи эса ўта оғир экани айтилмоқда.