Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Мангузар маҳалласида яшовчи 20 яшар Лима Саидакбар карантин сабаб Афғонистонда автоҳалокатга учраб, оғир аҳволда ётган эрининг олдига бора олмаëтганини айтиб¸ Тошкент мутасаддиларидан ëрдам сўради.
“Ўзим асли афғонистонликман. Дадам Термизда ишлагани учун шу ерда катта бўлдим, Ўзбекистонда фуқаролиги йўқ шахсман. Термиздаги педколлежда таҳсил олаётган эдим. 2019 йилда Афғонистондаги бир қариндошимизга турмушга чиқдим ва келин бўлиб кетдим. Вирус тарқалмасдан олдин қолган бир йил ўқишимни тиклаш учун келган эдим. Лекин карантин бўлиб, йўллар ёпилиб қолиб кетдим. Кеча эримнинг автоҳалокатга учраганини эшитиб, унинг олдига бормоқчи бўлсам, чегаралар ёпиқ экан. Бундай оғир вазиятда мен эримнинг ёнида бўлишим керак. Юрагим сиқилиб кетяпти, икки ойлик ҳомилам бор. Унга зарар етмаса деб қўрқяпман. Элчихонага мурожаат қилсам, сизга ҳеч қандай ёрдам беролмаймиз деб айтишди. Илтимос, мени ўлим билан олишиб ётган эримнинг олдига ўтказиб юборинглар!”
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
--------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.
OzodMikrofon сизга мунтазир!
OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!