Uzbekistan Airways ширкати 16 августдан 31 августгача белгиланган халқаро ва маҳаллий рейсларнинг бир қисми бекор қилинганини эълон қилди.
Ширкат сайтида берилган хабарга кўра, бу муддатда фақат чартер рейслар тасдиқланган жадвал бўйича учади.
Ширкат бу Ўзбекистон ва парвозлар белгиланган мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, қабул қилинган зарурий чора эканини билдирди.
Олинган чипталар бошқа саналарга бепул ўтказиб берилади.
Чипта пулини қайтариб олувчилар эса ширкатдан қўшимча маълумот олишлари мумкинлиги айтилди.
Uzbekistan Airways 16 августдан бошлаб, Тошкентдан Нукус, Термиз ва Урганчга парвозлар тикланишини билдирган эди:
Айни пайтда хорижда навбат кутаётган ўзбекистонликларни ватанига қайтариш учун навбатдаги чартер рейслар жадвали эълон қилинди.
Ўзбекистон Махсус комиссияси тасдиқлаган жадвалга кўра, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, БАА, Беларусдаги ватандошлар қайтарилади.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, 15 августдан 30 августга қадар 23та рейс уюштирилади.