Қирғизистонда эпидемиологик вазият яхшилангунига қадар олий ўқув юртлари ва коллежлар онлайн форматда иш олиб боради.
Таълим ва фан вазирлигининг 18 августда билдиришича, талабаларни ўқитишда “Zoo”, “Google classroom”, MOODLE, “Academic Affairs”, Whatsapp ва Skype қўлланилади. Бундан ташқари Kirlibnet электрон кутубхонаси ресурсларидан фойдаланилади.
Коронавирус пандемияси ортидан Қирғизистонда март ойидан бошлаб таълим бериш онлайн форматга ўтказилган эди.
Қирғизистонда 18 август ҳолатига кўра, коронавирус юққанлар сони 42 146 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 34 885 нафари соғайди. Коронавирусдан 1498 киши вафот этди.