Монополияга қарши курашиш қўмитаси 19 август куни ўтказилган махсус йиғилишда UzAuto Motors енгил автомобилларнинг базавий улгуржи ва чакана сотиш нархларини ўртача 10,29 фоизга ошириб шакллантирганини тасдиқлади.
Аввалроқ қўмита UzAuto Motors АЖда текшириш ўтказгани ва “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларини бузган юзасидан иш қўзғатган эди.
19 августда ўтган йиғилишда қўмита UzAuto Motorsга қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг билдиришича:
- “Spark”нинг LS M/T модификацияси чакана нархидан 3 002 010 сўм ва LT A/T модификацияси чакана нархидан 3 563 704 сўм;
– “Nexia 3” LТ M/T модификацияси чакана нархидан 3 112 039 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 3 792 325 сўм;
– “Cobalt” LТ M/T модификацияси чакана нархидан 4 404 493 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 10 526 707 сўм;
– “Gentra” SX M/T модификацияси чакана нархидан 13 825 248 сўм, SX M/T CNG модификацияси чакана нархидан 13 718 618 сўм ва CDX A/T Plus модификацияси чакана нархидан 19 806 932 сўм;
– “Damas” DLX модификацияси чакана нархидан 15 458 984 сўм, VAN модификацияси чакана нархидан 15 746 315 сўм ва Labo модификацияси чакана нархидан 13 052 930 сўм қимматга сотилган.
Ширкат ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариши лозим. Шундан келиб чиққан ҳолда, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бу қарорни шарҳлар экан: “Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин”, -деб билдирди.