Жорий йилнинг шу кунигача Ўзбекистонга жўнатилаётган пул жўнатмалари миқдори 3 миллион долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 7 фоизга ёки 217 миллион долларга оздир. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.
Расмий маълумотда таъкидланишича, июнь ойида Ўзбекистонга энг кўп пул жўнатмалари келгани аниқланган. Июнь ойида хориждан жўнатилган пул 621 миллион бўлган. Июлда эса 597 миллион доллар келган.
Бундан ташқари Ўзбекистонга хориждан январда 400 миллион доллар, февралда 385 миллион доллар, мартда 296 миллион доллар, апрелда 250 миллион доллар, майда 485 миллион доллар пул юборилган.
Айни пайтда Ўзбекистондан хорижга 516 миллион доллар пул жўнатилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 47 миллион долларга ёки 8 фоизга камдир.