Ўзбекистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирусдан яна 7 киши вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, уларнинг барчаси Тошкент шаҳрида даволанаётган беморлар бўлган.
Бу билан Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар сони камида 250 нафарга етди. Ўлим ҳолатларининг 168таси Тошкент шаҳрига, 29таси Тошкент вилоятига тўғри келмоқда.
Коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони, 20 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 254 киишига кўпайиб, 37 366 нафарни ташкил этмоқда.
“Янги касалланиш ҳолатларининг 198 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда яна 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган”, -дейилади расмий маълумотда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 32 944 нафар бемор тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилди.
Ҳозирда касалхоналарда 4 172 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.