Уч кундан бери комада қолаëтган Россия мухолифати етакчиси¸ президент Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Алексей Навальний 22 август куни махсус учоқда Россиянинг Омск шаҳридан Германия пойтахти Берлинга олиб келинди.
Навальний The Cinema for Peace (Кино тинчлик учун) жамғармаси асосчиси¸ кинорежиссëр Jaka Bizilj томонидан юборилган махсус тиббий учоқда келтирилди
Шу куни Навальний Берлиндаги "Шарите" шифохонасига ётқизилди. Германиялик шифокорлар парвоз пайти беморнинг аҳволи барқарор бўлганини маълум қилишди.
Россиялик врачлар Алексей Навальнийнинг аҳволи транспортировка қилишга ярамайди¸ деган иддао билан мухолифатчининг Германияга олиб кетилишига рухсат бермаётган эди.
Мухолифатчи ҳаëтини зудлик билан қутқариш лозимлигини таъкидлаëтган Германия ҳукумати¸ уни мамлакатнинг энг яхши клиникасида даволашга тайëрлигини таъкидламоқда.
Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэль Макрон¸ўз ҳукуматлари Алексей Навальний ва оиласига тиббий ëрдам¸ бошпана ва ҳимоя беришга тайëрлигини билдирди.
20 август куни эрталаб Томскдан Москвага учаëтган пайтда Навальнийнинг аҳволи тўсатдан ёмонлашгани ортидан самолëт Омск аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Навальний ëнида бўлганлар дарҳол унинг Томск аэропортида ичган чойдан заҳарлангани тахминини баëн қилди.
21 август куни Омск касалхонаси бошлиғи Калиниченко касалхонанинг токсикология бўлимида беҳуш қолаётган Алексей Навальний организмида ҳеч қандай заҳар аломатлари топилмаганини билдирди¸