Озодлик радиоси рус хизматининг икки нафар мухбири Беларусдан бадарға қилинди. Уларни 21 август куни Минскда полиция қўлга олган эди.
Юлия Вишневецкая ва Андрей Киселев энди беш йил мобайнида Беларусга киритилмайди.
Беларус расмийлари мухбирлар нима сабабдан бадарға қилинганини изоҳлагани йўқ.
Беларусда 9 августда президентлик сайловида Александр Лукашенко ғолиб чиққани эълон қилингани ортидан норозилик намойишлари бошланиб кетган.
21 август куни намойишларни ёритаётган Вишневецкая ва Киселев Беларусь пойтахтида қўлга олиниб, Ички ишлар вазирлиги биносида бир неча соат ушлаб турилган.
Мухбирлар Беларусга сафар қилишдан олдин Озодлик Беларусь Ташқи ишлар вазирлигидан ўз ишчиларига аккредитация сўраган эди.
21 август куни Беларусь расмийлари Озодликнинг беларус хизматини ҳамда бир неча бошқа сайтни блоклади.