Президент Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган мухолифатчи Алексей Навальний Сибирга қилган ташрифи давомида Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимларининг кузатуви остида бўлган. Бу ҳақда “Московский комсомолец” газетаси ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига таянган ҳолда хабар берди.
Навальнийнинг матбуот котиби Кира Ярмиш 23 август куни хабарга муносабат билдирар экан Твиттер саҳифасида: “Махсус хизматларнинг кенг қамровли кузатувлари ҳайратга солмайди, балки уларнинг бу кузатувларни қандай амалга оширишлари тўғрисидаги тафсилотлар ҳайратга солади”, -деб ёзди.
20 август куни эрталаб Томскдан Москвага учаëтган пайтда Навальнийнинг аҳволи тўсатдан ёмонлашгани ортидан самолёт Омск аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Ярмишга кўра, Навальнийнинг ёнида бўлганлар унинг Томск аэропортида ичган чойдан заҳарланганини тахмин қилмоқда.
Комада қолаётган Алексей Навальний 22 август куни махсус учоқда Россиянинг Омск шаҳридан Германия пойтахти Берлинга олиб келинди. Навальний ётган касалхона қўриқланаётгани билдирилди.