Бобомурод Абдуллаев Президентга нега миннатдорчилик билдирди?

Абдураҳмон Ташанов

22 август куни Бишкекдан Тошкентга олиб келиниб, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан саккиз соат сўроқ қилингач уйига қўйиб юборилган Бобомурод Абдуллаев маҳаллий нашрлар эълон қилган видеомурожаатида "онасининг илтимосини инобатга олгани учун" Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Бироқ онанинг илтимосини президент инобатга олгани ва тергов органларига Абдуллаевни қўйиб юбориш тўғрисида фармойиш бергани тўғрисида очиқ манбаларда ҳеч қандай информация йўқ.

Умуман, Бобомурод Абдуллаевнинг Бишкекда қўлга олинишию махсус самолётда Тошкентга олиб келиниб, кейин қўйиб юборилиши бу воқеа билан боғлиқ саволларни кўпайтириб юборди.

Ўша саволларни Бобомурод Абдуллаев билан ўтказган қисқа видеомулоқотини Фейсбукида эълон қилган журналист Абдураҳмон Ташановга бердик.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Бобомурод Абдуллаев Президентга нега миннатдорчилик билдирди?