Тўрт кундан бери комада қолаётган Россия мухолифати лидери Алексей Навальний заҳарланган бўлиши мумкин. Германия ҳукумати бу иддаони Навальний 22 августда олиб келинган Берлиндаги Шарите касалхонасини қўриқлаш жараёнида эътиборга олмоқда. Бу ҳақда 24 август куни Германия канцлери расмий вакили Штеффан Зайберт маълум қилди.
Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас 24 августда Навальний саломатлигининг кескин ёмонлашуви борасида немис ҳукумати етарли даражада фактларга эга эмаслигини айтди.
Маасга кўра, ҳозирча тиббий ва криминалистик экспертиза ва ахборот етарли эмас. Германия врачлари Навальнийнинг аҳволи юзасидан ҳозирча ҳеч қандай маълумотларни ошкор қилмади.
20 август куни эрталаб Томскдан Москвага учаëтган пайтда Навальнийнинг аҳволи тўсатдан ёмонлашгани ортидан самолëт Омск аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Навальний ëнида бўлганлар дарҳол унинг Томск аэропортида ичган чойдан заҳарлангани тахминини баëн қилди.
21 август куни Омск касалхонаси бошлиғи Калиниченко касалхонанинг токсикология бўлимида беҳуш қолаётган Алексей Навальний организмида ҳеч қандай заҳар аломатлари топилмаганини билдирди.