Ўзбекистондаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари гриппга қарши бепул эмланади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг бу борадаги таклифи маъқулланди.
Қарорга асосан бола боғчалари, мактаб ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари марказлашган равишда 2020 йилнинг 1 октябрига қадар эмланиши лозим.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим ва соғликни сақлаш муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўрсин”, -дейилади қарорда.