Қирғизистонда 4 сентябрдан парламент сайловининг тарғибот-ташвиқот ишлари расман бошланди. Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, 120 ўринли қирғиз парламентига сайланиш учун 15 партия ўзаро беллашмоқда.
Марказий сайлов комиссияси “Актив” ва “Бутун Қирғизистон” партияларини сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бунга партиялар топширган ҳужжатларда камчиликлар борлиги аниқлангани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Қирғизистон парламентига сайлов 4 октябрда ўтказилади. Кузатувчилар ҳукуматга мойил “Биримдик”, “Мекеним Қирғизистон”, “Қирғизистон” партиялари ва мухолифатдаги “Ата Мекен” партияси сайловчиларнинг асосий қисми овозларини олишини башорат қилмоқдалар.