Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 сентябрь куни 278 кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди.
Бу сўнгги ҳафталарда қайд этилган энг кам кўрсаткич.
Касалланганларнинг умумий сони эса расмий рақамларда 43 минг кишидан кўпроқни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2304 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда.
Вазирлик коронавирус билан боғлиқ кам холат қайд этилганига қарамай аҳолини касалликдан ҳимояланиш қоидаларига амал қилишга чақирмоқда.