COVID-19: Оқ уй байрамга ҳозирланаётган америкаликларни ижтимоий масофа сақлашга чорлади

COVID-19 касаллигидан сақланиш бўйича кўчага осилган эслатма, 1 июль, 2020, Атланта, АҚШ

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Оқ уйнинг коронавирусга қарши кураш бўйича ишчи гуруҳи Ишчилар куни байрамига ҳозирланаётган америкаликларни ижтимоий масофа сақлашга чақирди.

7 сентябрга тўғри келган байрамни америкаликлар оила-аъзолари билан нишонлайдилар.

Расмийларнинг огоҳлантирувига, май ойида Хотира ҳамда июль ойида Мустақиллик куни байрамлари ортидан коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайгани сабаб бўлди.

Флорида штати расмийлари аҳолини ижтимоий масофа сақлашга ҳамда ниқоб тақишга чорлади.

Америка қитъасида ҳозирда Мексика ва Бразилияда вирусни юқтириш ҳолатлари ўсиб бормоқда.

Европада эса Францияда вирус тез суратда тарқалмоқда. 4 сентябрь куни 9 000 минг киши вирусни юқтиргани хабар қилинди.