Қирғизистон фуқаролик авиацияси департаменти раҳбари Курманбек Акишев 8 сентябрь куни Озодлик радиоси қирғиз хизматига Ўзбекистон билан парвозларни қайта йўлга қўйиш масаласида музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди.
“Худо хоҳласа 15 сентябрдан бошлаб парвозлар йўлга қўйилади. Ҳозир музокаралар ўтказилмоқда”, -деди Курманбек Акишев.
Унга кўра, айни пайтда Қозоғистон билан ҳам ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилмоқда.
Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги авиапарвозлар бир неча ой олдин тўхтатиб қўйилган эди.