Қирғизистондан Ўзбекистонга чорва молларини ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилганлар ушланди

Қирғизистоннинг Ахси туманида Ўзбекистонга ноқонуний равишда чорва молларини олиб ўтишга ҳаракат қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда 8 сентябрда Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди.

Расмий маълумотда билдирилишича, 5 сентябрь куни “Хундай Портер” машинасига юкланган беш бош қорамолни Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди. Қирғизистон томони молларни қайтариб олган.

7 сентябрда ҳам 10 бош қорамолни Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахслар тўхтатиб қолинди.

Мазкур воқеалар юзасидан Ички ишлар вазирлиги дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.