Молия вазирлиги 10 сентябрда 2020 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун давлат қарзи ҳолати бўйича ҳисоботни эълон қилди.
Вазирликнинг билдиришича, 2020 йил 1 июлигача Ўзбекистон қуйидаги ташкилотлардан қарздор бўлган:
Осиё тараққиёт банки – 3,9 миллиард доллар;
Жаҳон банки – 3 миллиард доллар;
Хитой эксимбанки – 2 миллиард доллар;
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – 1,7 миллиард доллар;
Хитой давлат тараққиёт банки - 1,3 млрд доллар;
Халқаро инвесторлар – 1 миллиард доллар;
Ислом тараққиёт банки – 0,8 миллиард доллар;
Япония халқаро ҳамкорлик банки – 0,4 миллиард доллар;
Бошқа халқаро молиявий ташкилотлар – 3,2 миллиард доллар.
Ҳисоботда қайд этилишича, 2020 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган умумий қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 19 миллиард 400 миллион доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 34,0 фоизни ташкил этган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилнинг I - ярим йиллигида давлат ташқи қарзи 1,6 миллиард долларга ёки йил бошига нисбатан 10,5 фоизга ошиб, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига 17,31 миллиард доллар ёки ЯИМга нисбатан 30,3 фоизга етди.
Давлатнинг ички қарзи эса йил бошига нисбатан 6,2 фоизга ошиб, 2 миллиард 100 миллион долларни ташкил қилди.