Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 40 нафар мактаб ўқитувчида коронавирус аниқланди.
Бу ҳақда 11 сентябрь куни халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилинган.
Жомбойдаги холат Ўзбекистон мактабларида ўқиш бошланишидан уч кун аввал рўй бермоқда.
Коронавирус ҳавфи туфайли 2020-2021 ўқув йилининг бошланиши икки ҳафтага кечиктирилганди.
Баъзи жойларда коронавирусга чалинганлар сонининг ортиши сабаб мактабларида 14 сентябрдан эмас, 16 сентябрдан тажриба-синов сифатида бошлаш таклиф қилинмоқда.
Ҳозирда мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув мавсумига тайёргарлик ҳолатини муҳокама қилиш ва таълим муассасалари фаолиятини тиклаш масалалари кўриб чиқилмоқда.