Покистонда трансгендерни ўз укаси отиб ўлдирди.
Маҳаллий полиция расмийси Озодликка берган интервьюсида ҳодиса 10 сентябрь куни Шимолий-ғарбий чегара вилоятининг Сваби туманида содир бўлганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Саад исмли шахсни 14 ёшли укаси Муҳаммад Ҳаммад отиб ўлдирган.
Ҳаммадни полиция қўлга олган.
Ҳафта бошида номаълум шахслар Пешовар шаҳри чеккасида бир гуруҳ трансгендер аёлни ўққа тутган, натижада уларнинг бири нобуд бўлган эди.
Покистонда «учинчи жинсли шахсларни» ҳимоя қилишни кўзлаб қабул қилинган қатор қонунларга қарамасдан, улар тинимсиз зўравонликка дучор бўлади.
Мамлакатда бошқа жинс кийимларини киювчилар, транссексуаллар, гермафродитлар ва трансвеститларни ўз ичига олувчи «учинчи жинсли шахслар» сони 500 мингга яқин эканлиги айтилади.