"Ўзбекнефтгаз” ширкати ўзига қарашли UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотиладиган Ai-92 маркали бензин нархини арзонлатди.
Ширкат матбуот хизматининг билдиришича, шу кунгача 6 минг сўмдан сотилиб келинган импорт Ai-92 бензини нархи 15 сентябрдан бошлаб 5500 сўм қилиб белгиланди.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ai-92 маркали бензинининг нархи эса 5800 сўмдан 5500 сўмга туширилди.
“Бундан буён ҳам ширкат нефть маҳсулотлари нархини бозор муносабатларига таянган ҳолда шакллантиришда давом этади. Бензин таннархи арзонлаганда, албатта, аҳолига сотиш нархи ҳам арзонлаштирилади”, — дея билдирди UNG Petro директори Мирзоҳид Мусаев.
Хабарларда айтилишича, 2020 йилнинг май ойида UNG ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинган Ai-92 бензинининг нархи 5000 сўмгача арзонлашганди.