Жорий йилнинг 12 сентябрь куни ичида 847 нафар ўзбекистонлик билан Екатеринбургдан Ўзбекистон пойтахтига йўл олган поезд 15 сентябрь тонгида “Тошкент шимолий вокзали”га етиб келди. Бу ҳақда маълумот тарқатган Транспорт вазирлиги матбуот хизматига кўра, мазкур рейс билан келган фуқаролар Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилган.
Шунингдек, ўтган шанба куни ичида 834 нафар ўзбекистонлик билан Россиянинг Самара вилояти Кинель шаҳридан йўлга чиққан поезд ҳам бугун эрталаб Самарқанд шаҳрига етиб келган. Бу йўловчилар ҳам вилоятдаги карантин ҳудудларига олиб кетилган.
Вазирлик бу одамлар Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг Самара вилояти ва Екатеринбург шаҳридан олиб келиш учун “Тошкент–Кинел–Тошкент” ҳамда “Тошкент–Екатеринбург–Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш бўйича қабул қилган қарори асосида олиб келинганини билдирган.