Умумтаълим муассасаларида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида барча ўқитувчи ва ходимлар гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова Телеграмдаги канали орқали маълумот тарқатди.
Қайд этилишича, мазкур топшириқни бажариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланган.
“Бугунги кунда ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барча ўқитувчи ва ходимларига етказиб берилиши бошланган”, дейилади хабарномада.