“Украина халқаро ҳаво йўллари” Тошкентдаги ваколатхонасини ёпади

"Украина халқаро ҳаво йўллари" авиаширкати учоқлари.

“Украина халқаро ҳаво йўллари” авиаширкати Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларусдаги ўз бўлинмалари фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда “Интерфакс-Украина” нашри хабар қилган.

Авиаширкат кузатувчилар кенгаши томонидан бундай қарор олинишига “Украина халқаро ҳаво йўллари” ходимлари штатининг қисқаргани ҳамда ваколатхоналарга ажратиладиган харажатларнинг камайгани сабаб ўлароқ кўрсатилмоқда.

Авиаширкатнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси 2015 йили очилган эди.