Санкт-Петербургдаги муҳожирларни олиб келиш учун тўртта авиарейс уюштирилмоқда

Uzbekistan Airways авиаширкати самолётлари Санкт-Петербургдан Самарқанд, Фарғона, Термиз ва Урганч шаҳарларига парвоз қилади.

Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган муҳожирларни олиб келиш учун 5–7 октябрь кунлари 4 та репатриация қатнови амалга оширилади.

Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг билдиришича, Uzbekistan Airways авиаширкати самолётлари Санкт-Петербургдан Самарқанд, Фарғона, Термиз ва Урганч шаҳарларига парвоз қилади.

Репатриация қатновлари жадвали (парвоз соатлари маҳаллий вақт билан кўрсатилган):

5 октябрь. HY 3640 Санкт-Петербург–Самарқанд 12:40/19:30

6 октябрь. HY 3636 Санкт-Петербург–Фарғона 01:40/08:45

6 октябрь. HY 3712 Санкт-Петербург–Термиз 15:20/22:30

7 октябрь. HY 3638 Санкт-Петербург–Урганч 04:55/11:15

Шунингдек, авиакомпания 2020 йил Қозон шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатнови учун эркин сотув очилганини маълум қилади.

Транспорт вазирлигининг таъкидлашича, ушбу қатновлардан фақат COVID-19 ПЗР тестининг манфий натижаси ҳақидаги маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши мумкин.

Тест қатнов санасидан узоғи билан 72 соат олдин амалга оширилиши керак. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар самолётга чиқарилмайди.