Ўзбекистоннинг бирйўла 7 та вилоятида коронавирусга чалиниш ҳоллари қайд этилди, вирусдан вафот этганлар сони расман 479 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 октябрь соат 10:00 да берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 минг 421 нафарга етган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 81 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Жиззах вилоятида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, 16 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.
Расмий баёнотга кўра, 3088 бемор шифокор назорати остида, булардан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.
3 октябрь куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланишга оид 462 та янги ҳолат қайд этилгани айтилганди.
Аммо, мустақил манбалар мамлакатда вирусга чалинганлар ва ундан вафот этганлар сони аслида расмий рақамдан анча юқори эканини айтиб келадилар.