Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан ташкил этилган ва 26 сентябрь куни Россияга йўл олган 15 та автобусдан иборат карвон Қозон шаҳридан 700 га яқин ўзбекистонликни олиб қайтмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Вазирлик қайдича, режага мувофиқ, автобуслар карвони 6 октябрь куни Ўзбекистонга кириб келиши керак.
Аввалроқ 15 та автобусдан иборат карвон Россиянинг Самара вилоятида тўпланиб қолган 750 нафар ўзбекистонликни 27 сентябрь куни Ўзбекистонга олиб келган эди.