Қозон, Самара ва Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер рейслари амалга оширилади

Жорий йил 16 октябрда Қозондан, 17 октябрда Самарадан, 20 октябрда эса Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan airways авиаширкати матбуот хизмати маълум қилди.

Авиаширкат маълумотига кўра, Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.

Uzbekistan airways ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиаширкат парвозларига қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган.